

FA маълумотларига кўра, 20 ёшли футболчи 2024 йилнинг 20 ноябридан 2026 йилнинг 12 февралига қадар футбол учрашувларига 61 та ставка қилган. Англияда профессионал футболчиларга ҳар қандай футбол ўйинларига ставка қилиш тақиқланган. Шериф FA айбловларига 17 августга қадар жавоб бериши керак. Нидерландия ўсмирлар терма жамоаси футболчиси "Эвертон" тарбияланувчиси ҳисобланади, бироқ ҳали асосий жамоа сафида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмади. Ўтган мавсумда у ижара асосида "Ротерхэм" ва "Порт Вейл" сафида тўп сурган.



