"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини 60 млн фунтга сотиб олишга яқин

9 авг 2026, 07:30
"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" вингери Савионинг трансферини якунлашга яқин турибди.

Лондон клуби 60 млн фунтлик келишувни келишиб олди ва "шаҳарликлар"дан бразилиялик футболчи ўрнига бошқа ўйинчи топиш учун рухсат кутмоқда.

Савио — Роберто Де Дзербининг ушбу ёздаги асосий трансфер нишони ҳисобланади. "Тоттенхэм" янги футболчилар учун аллақачон 270 млн фунт атрофида маблағ сарфлаб бўлди.

Савио "Манчестер Сити"да 2024 йилнинг июлидан бери ўйнаб келмоқда. Унинг шартномаси 2031 йил 30 июнгача амал қилади.

Ярим ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум 36 ўйинда 4 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›