

Журналист Мэтт Тиленнинг сўзларига кўра, “Манчестер Сити” шов-шувли трансфер имкониятларини ўрганиб чиқиш учун “қизиллар” ярим ҳимоячисининг вакиллари билан боғланган. Аргентиналик футболчи Родри жамоани тарк этган тақдирда таркибни кучайтириши мумкин бўлган номзодлар рўйхатидан ўрин олган.

Ҳозирча музокаралар фақатгина Мак Аллистернинг атрофидаги инсонлар билан олиб борилмоқда — “шаҳарликлар” ва “Ливерпуль” ўртасида бирор бир келишув мавжудлиги ҳақида маълумот йўқ.
Родрининг келажаги эса ҳануз ноаниқлигича қолмоқда. “Манчестер Сити” аввалроқ “Барселона”нинг испаниялик футболчи бўйича берган дастлабки таклифини рад этганди, шу сабабли унинг клубдан кетиши ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Агар Родри билан боғлиқ вазият ўзгарса, Мак Аллистер “шаҳарликлар” ярим ҳимоя чизиғини қайта шакллантиришда асосий вариантлардан бирига айланиши мумкин.



