Педру Нету: "Ҳимояда жуда мустаҳкам ҳаракат қилдик"

Sherzod Nurmatov
28 сен 2026, 17:00
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Педру Нету Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасида сафарда Норвегия терма жамоаси устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.

"Бу юқори тоифали футболчиларга ва катта шиддатга эга жамоага қарши жуда оғир баҳс бўлди. Улар жуда юқори ва фаол прессинг қилишди, биз эса буни яхши уддаладик. Вақти-вақти билан, эҳтимол, биринчи бўлимнинг охирларида улар назоратни бироз кўпроқ қўлга олишга муваффақ бўлишди, аммо биз бардош бердик.

Бу ўтказиб юборилган голга бериладиган энг яхши жавоблардан биридир. Гонсалу Рамушнинг голи бундан дарҳол кейин урилди.

Ҳимояда жуда мустаҳкам ҳаракат қилдик. Эҳтимол, қандайдир лаҳзаларда тўп бизда бўлганида ўйинни сал кўпроқ назорат қилишимиз мумкин эди, бироқ бу футболнинг бир қисми. Бу ерга келиб, бундай шиддат билан ўйнайдиган жамоага қарши баҳсни назорат қилиш осон эмас. Ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда яхши ўйин намойиш этдик", – деди 26 ёшли футболчи.

Португалия терма жамоаси (2 та ўйиндан кейин 6 очко) Миллатлар Лигаси “А” дивизиони 4-гуруҳ жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 1 октябрь куни улар сафарда Дания терма жамоаси билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф