Милинкович-Савич: "Нидерландия устидан ғалаба қозониш учун фавқулодда нимадир кўрсатиш керак"

Sherzod Nurmatov
28 сен 2026, 16:37
Сербия терма жамоаси дарвозабони Ваня Милинкович-Савич Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасида ўз майдонида Нидерландия терма жамоасидан учралган мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.

"Баъзан сэйв қиласан, баъзан йўқ — бу футболнинг бир қисми. Бугун барча ўз вазифасини уддалади, аммо Нидерландия каби жамоага қарши ғалаба қозониш учун қандайдир фавқулодда нимадир кўрсатиш талаб этилади. Ўйлайманки, қандай ўйин кўрсатганимиз билан фахрлансак бўлади", – деди 29 ёшли посбоннинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Сербия терма жамоаси (2 та ўйиндан кейин 0 очко) Миллатлар Лигаси “А” дивизиони 2-гуруҳ жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди. 1 октябрь куни жамоа сафарда Германия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: en.tempo.co