Рамуш Норвегия устидан қозонилган ғалабасидан сўнг: "Ҳар бир лаҳза муҳим"

Sherzod Nurmatov
28 сен 2026, 15:40
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Гонсалу Рамуш Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасида сафарда Норвегия терма жамоаси устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикрларини билдирди.

25 ёшли футболчи 54-дақиқада ғалаба тўпини киритди.

"Ҳар бир лаҳза муҳим. Энг асосийси — мени чақиришганда нималарга қодир эканимни кўрсатиш ва жамоага фойда келтириш. Бу меҳнатимнинг, жамоага нима бера олганимнинг намойиши бўлди — нафақат голлар, балки майдонда бажарадиган барча ишларим.

Ғалаба доимо энг муҳими ҳисобланади. Норвегия каби жамоага қарши сафарда ўйнаш янада қийинроқ. Бу оғир сафар баҳсида қўлга киритилган ажойиб ғалаба бўлди. Бу ажойиб бошланиш эди. Биз биргаликда ишлаяпмиз ва мураббийнинг ғояларини яхши қабул қиляпмиз. Бундан кейин янада кучайиш ва камчиликларни бартараф этиш керак. Ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишни истаймиз. Доимо ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга бор эътиборимизни қаратамиз", – деди ҳужумчи.

Португалия терма жамоаси (2 ўйиндан кейин 6 очко) Миллатлар Лигаси “А” дивизиони 4-гуруҳ жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 1 октябрь куни улар сафарда Дания терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Al Jazeera