

27 ёшли Гакпо Миллатлар Лигаси доирасида Нидерландия терма жамоасининг Сербияга қарши кечган ўйини бошидаёқ майдон марказида "Ипсвич" ярим ҳимоячиси Саша Лукич билан тўқнашув оқибатида тўпиғидан шикастланди.
Дастлаб Гакпо ўйинни давом эттиришга уриниб кўрди, бироқ тўпиқдаги ноқулайлик сақланиб қолгани боис Коди алмаштиришни сўрашга мажбур бўлди.
“The Athletic” хабарига кўра, бугун Гакпо текширувдан ўтади ва нидерландияликлар бош мураббийи Хави яхши янгиликлар олишга умид қилмоқда.
"Унинг жароҳати жиддий деб ўйламайман. Бу унинг тўпиғи ва менга маълум бўлгани ҳозирча шу. Эртага аниқ билиб оламиз, аммо жуда жиддий эмас деган умиддаман", – деганди Хави Белграддаги 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг.



