Париж расмийлари ПСЖ Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган тақдирда мухлислар парадини ўтказишни тақиқлади

Sherzod Nurmatov
26 май 2026, 12:55
Франция ҳукумати агар жамоа Чемпионлар Лигаси финалида ғалаба қозонса, ПСЖ мухлисларига парад ўтказишни тақиқлайди, деб хабар берди Париж 8-округ мэрияси.

Франция пойтахтида юзага келиши мумкин бўлган тартибсизликларнинг олдини олиш учун Елисей майдонида юриш бўлиб ўтмайди.

"Полиция бошқармаси ўша куни кечқурун одамлар ва мулк хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради. Ғалаба қозонилган тақдирда, ўтган йилдан фарқли ўлароқ, хиёбонда юриш режалаштирилмаган", – дейилади мэрия баёнотида.

Чемпионлар Лигаси финали 30 май куни Будапештда бўлиб ўтади. ПСЖ "Арсенал" билан тўқнаш келади. Бу Париж клубининг кетма-кет иккинчи ЕЧЛ финали.

2025 йил 31 май куни ПСЖ Мюнхендаги "Альянц Арена"да "Интер"ни 5:0 ҳисобида тор-мор этиб, совринни қўлга киритганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: idman.biz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›