UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  3 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  3 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  7 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  23 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  10

Максим Шацких: "Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ҳақли равишда турнир ғолиби бўлди" Янгиликлар

Максим Шацких: "Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ҳақли равишда турнир ғолиби бўлди"

Кеча Киев шаҳрида Валерий Лобановский хотира турнири якунига етди.

Унда Озарбайжон ва Украина жамоаларини мағлуб этган Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бош совринга эга чиқди. Ўйинларни стадионнинг ўзидан кузатиб борган Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Максим Шацких championat.asia сайтига қисқа интервью берди.

- Ўзбекистон U-21 терма жамоамизнинг иккита ўйинини томоша қилдингиз. Бизнинг йигитларимизнинг потенциалига қандай баҳо берасиз?

- Яхши ўйинлар ўтказишди. Яхши жамоа йиғилган. Йигитлар жисмоний томонлама ажойиб кўринишди ва тактик томонлама ҳам анча уқувга эга эканликлари сезилди, ҳар бир футболчи нима қилишини яхши билиб ўйнади.

- Терма жамоамиз ўзаги "Олимпик" клуби ҳисобланади. Бу лойиҳага қандай қарайсиз?

- Терма жамоа битта клуб базасида шакллантирилгани яхши. Потенциал бўйича эса натижалар кўрсатади, аммо йигитлар анчагина қобилиятли экан.

- Тимур Кападзе билан бирга кўп йиллар терма жамоада ўйнагансиз. Яхши мураббий бўлиб етишиши учун унда қандай сифатлар бор?

- Тимур ақлли футболчи ва тартибли инсон. Мураббий сифатида эса барчасини унинг натижалари айтиб турибди.

- Украиналик дўстларингиз бизнинг жамоа ҳақида нималар дейишди?

- Менга қўнғироқ қилишди ва стадионнинг ўзида ҳам фақат яхши гаплар айтишди. Жамоа ўйини барчага ёқди ва Ўзбекистон ҳақли равишда Валерий Лобановский хотира турнирида ғолиб бўлди.

- Ўзбекистон U-21 сафида кимларни алоҳида кўрсата оласиз?

- Жамоадаги барча футболчилар тенг кучли. Жамоа сардори (Жасур Жалолиддинов) ажралиб турди, қанот ҳужумчилари ҳам тезкор экан, ҳимоячилар ҳам ўзларига ишонч билан ўйнашди. Ишончим комилки улар яқин келажакда миллий терма жамоага ёрдам беришни бошлашади.

Рейтинг: +75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика