

Шу билан бирга, Андрей Ярмоленконинг ушбу лавозимга тайинланиши ҳам истисно қилинмаяпти.
"Максим Шацкихнинг "Динамо" бош мураббийи лавозимига тайинланиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Яқин келажакда киевликларни бошқариши мумкин бўлган ягона "динамочи юрак" – бу Андрей Ярмоленко, шунингдек, яқиндагина Юрий Максимовнинг номзоди ҳам таклиф қилинган эди", – дея хабар берди манба.
Киевликлар раҳбарияти янги мураббий сифатида хорижлик мутахассисни кўрмоқда.
"Киевликлар раҳбарияти янги мураббий излашда фақатгина хорижлик мутахассисларга эътибор қаратган", – деб ёзди канал муаллифи.
Аввалроқ Максим Шацкихнинг "Динамо" бош мураббийи этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Афсонавий футболчи бунга тайёрлигини билдирган.


