Лукаку "Наполи"дан "Фенербахче"га ўтишга рози бўлди

9 авг 2026, 19:23
"Наполи" ва Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку "Фенербахче"га ўтишга розилик берди, деб хабар бермоқда журналист Маттео Моретто.

Манбага кўра, 33 ёшли ҳужумчи шахсий шартномасининг молиявий шартларини деярли келишиб олган. Клублар яқин соатларда тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга тайёр.

Италия матбуотига кўра, "Наполи" марказий ҳужумчи учун 10 миллион евролик таклифни қабул қилишга тайёр. Шунингдек, унга “Атланта”, "Монако" ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирган.

Лукаку 2025/26 йилги мавсумда "Наполи" сафида барча мусобақаларда 7 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. Ҳужумчи жароҳати туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди. Унинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали Лукаку нархини 6 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/MatteMoretto

Сўнгги янгиликлар

Барча ›