Флик жамоалари ЧЛ ўйинларида ўртача 3 тадан гол урмоқда — бу тарихдаги энг яхши натижа

Aslanov Jasurbek
4 ноя 2026, 12:22
Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоалар Чемпионлар лигаси тарихидаги энг сермаҳсул футболни намойиш этишмоқда.

Кеча "Барселона" ЧЛ доирасида "Астон Вилла"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Флик қўл остидаги клублар томонидан мазкур мусобақада урилган голларнинг умумий сони 48 та ўйинда 146 тага етди. Эслатиб ўтамиз, германиялик мутахассис каталонияликлардан олдин "Бавария"ни бошқарган эди.

Ўртача ҳисобда Ханси жамоалари ҳар бир ўйинда 3,04 тадан тўп киритишмоқда. Унинг энг яқин таъқибчилари рейтинги қуйидагича кўриниш олган: Венсан Компани (2,71), Луис Энрике (2,42) ва Пеп Гвардиола (2,32).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/pedritonumeros