

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Бен Жейкобс Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбанинг сўзларига кўра, парижликлар шу вақтгача вингерни сотишга қарши бўлиб келишган, бироқ янги харидлар ва шартнома узайтирилиши бўйича музокараларда силжиш йўқлиги сабабли вазият ўзгариши мумкин.
Бундан олдин "РБ Лейпциг" Ян Диоманде трансфери бўйича "Ливерпуль" томонидан берилган € 100 млнлик таклифни рад этгани ҳақида хабар берилган эди.
Якунланган мавсумда Баркола барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати € 70 млнни ташкил этади.



