"Ливерпуль” ўз футболчисини "Интер"га 25 миллион еврога сотмади

21 июн 2026, 22:20
"Ливерпуль” Кертис Жонсни "Интер"га 25 миллион еврога сотмади.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, мерсисайдликлар "нерадзуррилар”нинг мураккаб таклифини рад этиб, 25 ёшли ярим ҳимоячи учун юқорироқ нарх талаб қилмоқда. Қайд этилишича, айни дамда клублар ўртасида музокаралар олиб борилмаяпти.

Жонс ўтган мавсум АПЛда 34 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano