

Кўпчиликни терма жамоа қачон Тошкентга қайтиб келиши қизиқтирмоқда.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга битта рейсда қайтмайди. Бир қатор футболчилар аллақачон Истанбулга учиб кетишган. Масалан, Ўткир Юсупов ва Русланбек Жиянов бугун Туркияда йиғин ўтказаётган “Навбаҳор“ сафига бориб қўшилишади.
Абдуқодир Ҳусанов, Аббос Файзуллаев, Беҳруз Каримов, Шерзод Насруллаев ва бошқа бир қанча футболчилар Атланта - Нью-Йорк - Тошкент йўналиши билан 1 июль куни Тошкентга етиб келишлари кутилмоқда.
Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Фабио Каннаваро жамоа билан Тошкентга келмайди.

ЖЧ-2026'ни Allplay'да томоша қилинг — CHAMPIONATASIA промокоди билан 45 кун бепул
Промокодни фаоллаштириш ҲАВОЛАСИ



