Клопп Бразилия термаси учун идеал мураббий кимлигини айтди

25 июн 2026, 22:21
"Ливерпуль" собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Карло Анчелоттининг Бразилия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганига муносабат билдирди.

— Анчелоттининг Бразилия терма жамоасидаги ишини қандай баҳолайсиз?

— Жуда ижобий. Агар мен бразилиялик бўлганимда ва мендан терма жамоа учун энг идеал мураббий ким, деб сўрашса, иккиланмасдан Карлони танлаган бўлардим. У ҳатто қошини бир кўтариш билан исталган терма жамоани бошқара олади.

Менимча, Бразилия термасида жуда катта салоҳият бор, аммо уни очиб бериш учун кимдир керак. Уларга тактик интизом етишмаяпти ва бу борада Карлодан муносиброқ инсонни топиш қийин.

Карло — ажойиб мураббий. Бразилияликларга бу борада омад кулди, — деди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Gazzetta dello Sport