

"Takvim" нашрининг маълумотларига кўра, федерация раҳбарияти италиялик мутахассис билан жамоанинг сентябрь ойида бошланадиган Миллатлар лигасига тайёргарлик кўриш бўйича кейинги режасини муҳокама қилиб бўлган. Томонлар мураббийлар штабининг бир қисмини янгилаш зарурлиги борасида ягона фикрга келишди.
Хусусан, мураббийлар жамоасига иш жараёнида кўмаклашадиган мутахассис-менторни таклиф этиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар таркибида ҳам ўзгаришлар бўлиши истисно этилмаган.
Бундан ташқари, Монтелла жамоанинг ўйин моделига ҳам тузатишлар киритишни режалаштирмоқда. Таркибни танлашда энг яхши спорт формасидаги футболчиларга урғу берган ҳолда, янада мослашувчан ёндашув қўлланилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, тактик схемани қайта кўриб чиқиш, жумладан, номинал марказий ҳужумчисиз ўйнашдан воз кечиш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда — терма жамоа классик форвард услубига қайтиши ёки ҳужум тузилмасини мослаштириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия терма жамоаси ўз гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатини гуруҳ босқичидаёқ тарк этган эди.



