"Ливерпуль” ва "Челси" 87 миллион евролик ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда

12 сен 2026, 22:35
"Кристал Пэлас"нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Адам Уортонга Англия Преьмер-лигасининг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ярим ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль”, "Челси" ва "Ньюкасл" жамоалари кураш олиб бормоқда. Уортоннинг ўзи яқин орада трансфер ойнасида клубини ўзгартиришни режалаштирмоқда. "Кристал Пэлас" ўз навбатида етакчи футболчисини сотишдан камида 75 миллион фунт (87 миллион евро) даромад олмоқчи.

Уортон 2024 йилнинг февралидан бери "бургутлар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2029 йил июнь ойи охирида тугайди. Футболчининг бозор баҳоси тўрт миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Transfer News Live