"Ливерпуль" "Порту" ҳужумчисини 100 млн еврога сотиб олиши мумкин

Aslanov Jasurbek
11 окт 2026, 14:32
"Ливерпуль" "Порту" клубининг қанот ҳужумчиси Виллиам Гомесга қизиқиш билдирмоқда.

Мерсисайдликлар Брэдли Барколанинг жамоага келганига қарамай, 20 ёшли футболчини Моҳамед Салоҳга ўринбосар сифатида кўришмоқда. Бу ҳақда A Bola нашри хабар беради.

Манба бераётган хабарга кўра, Гомес шартномасини 2031 йилгача узайтиргач, унинг товон пули 80 млн евродан 100 млн еврога кўтарилган. Шунга қарамай, "Ливерпуль" бразилиялик футболчини потенциал трансфер нишони сифатида кўриб чиқишда давом этмоқда.

Жорий мавсумда Гомес барча мусобақаларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, ўйинчининг бозор қиймати 30 млн еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: A Bola