"Ливерпуль" 40 миллионлик трансфер амалга оширди

19 июн 2026, 00:40
"Ливерпуль" клуби "Осасуна" билан қанот ҳужумчиси Виктор Муньос трансфери бўйича келишувга эришилганини расман эълон қилди.

АПЛ клуби маълумотига кўра, 22 ёшли испаниялик футболчи Англия иш визасини олгач, узоқ муддатли шартнома имзолайди.

Муньос АҚШда жойлашган Испания терма жамоаси базасида "қизиллар" учун тиббий кўрикдан ҳам муваффақиятли ўтган.

Аввалроқ "Ливерпуль" футболчи учун курашда "Ньюкасл"ни ортда қолдиргани ва унинг трансфери учун 40 миллион евро товон пули тўлаши маълум қилинган эди. "Реал" ўз тарбияланувчисининг кейинги сотувидан 50 фоиз улушга эга бўлгани сабабли мазкур маблағнинг 20 миллион евросини олади.

Футболчи билан тузиладиган шартнома 2032 йил ёзига қадар амал қилади.

Муньос ўтган мавсум Ла Лигада 34 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлган.

photo_2026-06-18_22-58-42.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Liverpool Echo