

Бу ҳақда журналист Раиса Симплисио Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) маълумотларига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, Неймар жамоа билан бирга Филадельфияга йўл олмайди. Гаитига қарши баҳс айнан шу шаҳарда бўлиб ўтади. Футболчи тикланиш жараёнининг сўнгги босқичини янада самарали ўтказиш мақсадида Нью-Жерсида қолади.
Неймар болдир мушагидан олган жароҳатидан кейин тикланишни давом эттирмоқда. Шу сабабли у Жаҳон чемпионатининг 1-турида Марокашга қарши баҳсда (1:1) ҳам майдонга тушмаган эди.
Гуруҳ босқичининг 3-турида Бразилия терма жамоаси 25 июнь куни Шотландияга қарши майдонга тушади.



