

Манба маълумотларига кўра, мадрид клубига ҳужумкор ярим ҳимоячи Нико Пас ҳамда ҳужумчилар Виктор Муньос ва Эндрик қайтади. Ушбу футболчилар "қаймоқранг"ларнинг мавсумолди тайёргарлигида иштирок этади.
19 ёшли Эндрик қишда "Лион"га ижарага кетган эди. 21 ёшли Пас ва 22 ёшли Муньос ҳозирда "Комо" ва "Осасуна" клубларида ўйнамоқда, лекин "Реал"да ушбу ўйинчиларни қайтариб олиш имконияти бор.



