

Клубнинг маълум қилишича, улар "Howden" компаниясида қуйи лигага тушиб кетиш ҳолати учун суғурта ҳимоясини расмийлаштирган. Полис нархи 1,3 миллион еврони ташкил этган, Сегундага тушиб кетилган тақдирда эса потенциал тўлов 6 миллион еврога етиши мумкин эди.
Молиявий хатарларни хеджирлаш учун компания "Kalshi" прогнозлар биржасида "Осасуна"нинг Сегундага тушиб кетишига 1,1 миллион доллар миқдорида гаров тикди. Клуб раҳбарияти Ла Лига мутасаддилари битимнинг барча тафсилотларидан хабардор бўлганини билдирди.
Якунда сўнгги турда "Осасуна" сафарда "Хетафе"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди, аммо "Элче" билан баҳсда (1:1) уч очкони қўлга кирита олмаган "Жирона"нинг омади келмагани сабабли Ла Лигадаги ўрнини сақлаб қолди.



