Лисандро Мартинес МЮ раҳбарияти шаънига айтган гаплари учун жаримага тортилади

Administrator
14 окт 2026, 20:44
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Лисандро Мартинес клуб раҳбарларини танқид қилган ҳиссиётга бой баёноти учун жазоланади.

Бу ҳақда The Athletic нашри МЮдаги аноним манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, футболчига жарима солиниши муқаррар, шунингдек, Лисандро "Манчестер Юнайтед"нинг "Лидс"га қарши бўлажак ўйинига жалб этилмаслиги ҳам мумкин. Жамоалар якшанба, 18 октябрь куни "Элланд Роуд" стадионида куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 2-турида "Атлетико"дан учралган мағлубиятдан (0:2) сўнг ўз клубини мусобақа даражасига мос келмайдиган жамоа деб атаган эди. Шунингдек, у техник директордан кўпроқ нарса кутганини таъкидлаб, шундай деганди: "Сизлар мунтазам равишда мураббийларни алмаштирасизлар, аммо бошқа соҳаларчи? Мураббий ва футболчилар ҳақида гапириш жўн нарса, лекин бошқа соҳаларга ҳам қараш керак".

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›