

— Винисиус ўзининг энг яхши спорт формасидан йироқ. Бу "Рома"га қўл келадими?
— Винисиус — шунчаки яхши футболчи. Менинг назаримда, Родриго ундан анча яхшироқ.
Нима учун Винисиус ҳақида унинг жамоадошига қараганда анча кўп гапиришларига тушунмайман. Агар Винисиус оптимал жисмоний ҳолатда бўлмаса, унда майдонда муқобил ҳаракат қилиш вариантлари етишмайди. Бунинг устига, у ҳужумларни якунлашда юқори самарадорлик билан ажралиб турмайди.
У гол уради, лекин суперюлдуз эмас.
Фикримча, агар Родриго соғлом бўлса, асосий таркибда айнан у майдонга тушиши керак. У менга анча кўпроқ ёқади. Унинг майдонга қайтишини интиқлик билан кутяпман, — деди Антонио Кассано.



