МЮ футболчиларидан бири "Атлетико"дан учралган мағлубиятдан кейин Лисандро билан тортишиб қолди

Aslanov Jasurbek
14 окт 2026, 18:34
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Лисандро Мартинеснинг клуб раҳбарияти ва трансфер сиёсатини танқид қилганидан кейин унинг жамоадаги келажаги сўроқ остида қолди.

Чемпионлар Лигаси доирасида "Атлетико"дан учралган мағлубиятдан (0:2) сўнг аргентиналик ҳимоячи шундай деган эди: "Мураббийларни мунтазам равишда алмаштиравериш мумкин эмас — Кэррик қўлидан келган барча ишни қилмоқда. Бошқа соҳаларчи? Мен катта инвестициялар ва техник директордан кўпроқ нарса кутяпман".

Sky Sports хабарига кўра, Лисандронинг бу сўзлари клуб раҳбариятида ҳам, кийиниш хонасида ҳам ҳайронлик келтириб чиқарган. Футболчиларга аргентиналикнинг "МЮ" таркиби совринлар учун курашишга етарлича рақобатбардош эмаслиги ҳақидаги фикри ёқмаган — Мадриддан Манчестерга учиш учун самолётга чиқиш вақтида жамоадошларидан бири Мартинесга ўз норозилигини билдиргани айтилмоқда.

Ҳозирча клуб раҳбарияти футболчига нисбатан қандайдир жарима санкциялари қўлланилиши борасида бирор қарорга келмаган, бироқ 2027 йилда ўз ниҳоясига етадиган шартнома узайтирилишига жиддий шубҳалар мавжуд. Шунга қарамай, "МЮ" босслари эҳтиётkorлик билан ҳаракат қилишни маъқул кўрмоқда, чунки Лисандро бош мураббий Майкл Кэррик учун асосий фигуралардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, ёзги трансфер ойнасида Лисандро "Тоттенхэм"дан мадридликлар сафига ўтган Кристиан Ромеро каби "Атлетико"га ўтишни талаб қилиб, қаттиқ уриниб кўргани ҳам таъкидланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›