Кассано Месси ҳақида: "Менга Ямаль, Рафинья, Родриго ёқади, лекин Лионель уларнинг ҳаммасидан анча олдинда"

Aslanov Jasurbek
14 окт 2026, 17:40
"Рома" ва "Милан"нинг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано "Интер Майами" форварди Лионель Мессининг ўйинига бўлган ҳайратини яна бир бор изҳор этди.

— Ҳозирда қайси футболчилар сизда алоҳида таассурот қолдирмоқда?

— Биринчи навбатда — Месси.

У мутлақо бошқача футбол ўйнайди. Футбол тарихида унга ўхшагани ҳеч қачон бўлмаган. У алоҳида мақомда туради ва ҳатто 40 ёшга яқинлашиб қолган бўлишига қарамай, ҳайратга солишда давом этаётган феноменлигича қолмоқда. Унга тенг келадигани йўқ.

Бошқа ажойиб футболчилар ҳам бор — масалан, Ламин Ямаль, Рафинья ёки менга жуда ёқадиган "Реал"даги Родриго.

Лекин Месси — бу мутлақо бошқа даража. У уларнинг ҳаммасидан ва уларнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлганлардан жуда-жуда олдинда. Унга ўхшагани бошқа ҳеч қачон қайтарилмайди, — деди Антонио Кассано.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›