"Лейпциг" Романонинг Диомандeнинг "Реал"га ўтиши ҳақидаги инсайди фонида баёнот берди

4 авг 2026, 09:30
"РБ Лейпциг" бош директори Марсель Шефер журналист ва инсайдер Фабрицио Романонинг Кот-д'Ивуар терма жамоаси вингери Ян Диомандeнинг Мадриднинг "Реал" клубига ўтиши бўйича келишув якунлангани ҳақидаги баёнотини рад этди.

"Шуниси аниқки, бир неча кун олдин трансферлар бўйича баъзи "мутахассислар" келишув якунланганини таъкидлашди. Бу шунчаки ҳақиқатга тўғри келмайди. Биз ҳали бу босқичда эмасмиз", — деди Шефер "Sky Sport" нашрига берган интервюсида.

Диомандe 2025 йилдан бери "Лейпциг" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2025/2026 йилги мавсумда у 36 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди. "Transfermarkt" интернет-портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий қиймати 90 миллион еврони ташкил этади. Германия клуби билан амалдаги шартномаси яна тўрт йилга мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sport