

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, ҳужумчи "Лейпциг"га трансферга розилик берган. У тўрт мавсум давомида ўйнаган жамоасига "қувонч билан" ўтади.
"Милан" ва "Лейпциг" ҳозирда келишув тафсилотларини муҳокама қилмоқда. Бундеслига клуби франциялик футболчини бонусларни ҳисобга олган ҳолда 33-35 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан ижарага олмоқчи.
Шу билан бирга, Англия клублари, жумладан "Ньюкасл" ҳам Нкункага даъвогарлик қилмоқда. Кристофер "Лейпциг"ни афзал кўради.



