Ўйин вақтида ҳушидан кетган Мусиаланинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

16 авг 2026, 09:15
"Бавария" спорт директори Макс Эберль "РБ Лейпциг"га қарши ўртоқлик ўйинида ҳушидан кетган жамоа футболчиси Джамал Мусиаланинг соғлиғи ҳақида маълум қилди.

"У билан ҳаммаси жойида ва энг муҳими шу", — дейди Эберльнинг сўзларини келтирган "Bild".

Ҳодиса учрашувнинг 83-дақиқасида, 23 ёшли футболчи гол урганидан кўп ўтмай содир бўлди. Жамоадоши Исмаэль Сайбари Мусиаланинг тоби қочганини ўз вақтида пайқаб, уни ушлаб қолишга улгурди — шу сабабли ўйинчи майсага йиқилмади. Шифокорлар бир неча дақиқа давомида футболчига ёрдам кўрсатишди. Шундан сўнг Мусиала майдонни мустақил тарзда тарк этди, унинг ўрнини эса Бара Ндиайе эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Bild