UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Финалиссима қўчирилди  0 21:26Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятсиз, "Қўқон-1912"да ғалабасиз юриш давом этди  16 21:20ПСЖ Фернандесни "Реал"дан илиб кетмоқчи  5 20:45"Наполи" Мактоминей билан шартномани узайтириб, уни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи  0 20:45Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  13 20:29Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди  0 20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  7 19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  9 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0 19:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0  0 18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  8 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  13 18:03О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"  8 17:09"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида  18 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  5

"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас Янгиликлар

"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас

Яқин орада "Лестер"нинг Англия чемпионатидаги сенсацион ғалабасига 10 йил тўлади.

"Тулкилар" охирги пайтларда АПЛ ва Чемпионшип ўртасида сарсон бўлиб қолмоқда. Аммо "Лестер" эгаси Айаватт Шриваддханапрабха учун клубни тарк этиш муаммолар ечими эмас.

Айаватт клубни 2018 йилда отаси Вишай авиаҳалокатда фожиали тарзда ҳалок бўлганидан кейин қабул қилиб олган. Шундан бери вазиятни барқарорлаштириш осон бўлмади, аммо Айаватт учун энг муҳими — отаси бошлаб кетган ишни давом эттириш.

"Менимча, 2012 йил август ойида отам билан биринчи бор бу ерга келган кунимиздан бошлаб режа бўйича иш тутганмиз, футболни севганмиз ва бу клубни яхши кўрганмиз. Ҳозир ҳам худди шу нарсани ҳис этаман. Мен футболга ошноман ва 25 ёшимда берган биринчи интервьюмда айтганимдек, бу ишни узоқ муддат қилиш ниятидаман. Клубни сотиш ечим эмас.

Отам вафот этганидан кейин ва биз Англия Кубогини ютганимизда, ўйлайманки, унинг учун жуда кўп иш қилдим. Албатта, бу ҳеч қачон етарли бўлмайди, аммо мен унинг бу клубни яхши кўрганини биламан. Унинг режаси қандай бўлганини биламан ва худди шу ишни давом эттиришни истайман.

Мен бу ерда бошлаган барча ишларни якунлаганимга ишонч ҳосил қилмасдан туриб кетолмайман. Ҳозир мен учун энг муҳими, клуб яхши ҳолатда бўлишини таъминлаш. Мен ҳали ҳам бу жойни яхши кўраман ва клуб яна муваффақиятли бўлишини хоҳлайман", – деди Шриваддханапрабха.

"Тулкилар" 2024-2025 йилги мавсумда АПЛга янги чиққан жамоа сифатида чемпионатни 18-ўринда якунлаб, АПЛдан тушиб кетди.

Чемпионшипда ҳам ишлар унчалик яхши эмас: "Лестер" 29 ўйиндан сўнг 14-ўринда бормоқда.

Тўғридан-тўғри юқори лигага чиқиш ҳақида гапириш қийин, аммо жамоани плей-офф ҳудудидан бор-йўғи олти очко ажратиб турибди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+1   
29 янв 16:20:55
Californication
Zo'r boshqaruvchi edi otasi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика