

А Серия янги қатнашчиси биринчи мавсумидаёқ олий дивизиондан тушиб кетди ва афсонавий ҳужумчи қуйи лигада ўйнашни истамади. Маълум қилинишича, Вардининг "Кремонезе" билан ҳамкорлиги тугади.
Энди 39 ёшли ҳужумчи ўзига янги жамоа қидиради. У "Кремонезе" сафида А Сериянинг 29 ўйинида 7 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.



