

Championat.asia бош муҳаррири Нарзуллай Сайдуллаевнинг ёзишича, Ҳусанов “Ноттингем Форест”га қарши Англия Премьер-лигаси баҳсида жароҳат олган ва шу сабаб миллий жамоанинг ноябрдаги йиғинида қатнаша олмайди. Кичик жароҳат катталашиб кетмаслиги учун ҳимоячига дам берилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Россия ва Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади.



