

Ушбу беллашувда манчестерликлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Натижада, жамоа ўтказилган 3 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 9 очко билан мусобақа жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Мазкур ўйинда ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг асосий таркибида майдонга тушди ва учрашувни тўлиқ ўтказди.
"Sofascore" статистик портали Абдуқодир Ҳусановнинг хатти-ҳаракатларини 7.0 баллга лойиқ кўрди.




