

"Арсенал" - "Ковентри Сити" 3:0
Голлар: 15 - Кай Хаверц, 23 - Букайо Сака, 49 - Мартин Эдегор
“Арсенал”: 1. Давид Райя, 4. Бен Уайт, 3. Кристьян Москера, 6. Габриэл Магальяйнс, 33. Риккардо Калафьори, 8. Мартин Эдегор, 49. Майлз Льюис-Скелли, 41. Деклан Райс, 29. Кай Хаверц, 17. Христос Цолис, 7. Букайо Сака.
Захира: 13. Кепа Аррисабалага, 5. Пьеро Инкапье, 10. Эберечи Эзе, 23. Микель Мерино, 36. Мартин Субименди, 14. Виктор Гёкереш, 20. Чуквунонсо Мадуэке, 22. Итан Нванери, 56. Макс Доумен.
“Ковентри Сити”: 19. Карл Рашворт, 27. Милан ван Эвейк, 4. Бобби Томас, 24. Орель Аменда, 3. Жей Дасилва, 8. Калеб Йиренки, 6. Мэтт Граймз, 16. Фрэнк Оньека, 18. Лум Чауна, 9. Эллис Симмс, 23. Брендон Томас-Асанте.
Захира: 13. Бен Уилсон, 15. Лиам Китчинг, 5. Жек Рудони, 7. Тацухиро Сакамото, 22. Жоэль Латибодье, 28. Жош Экклс, 29. Виктор Торп, 38. Густаво Хамер, 14. Тайво Авонийи.
Огоҳлантиришлар: 27 - Калеб Йиренки
52. Льюис-Скеллининг узоқдан йўллаган зарбасини “Ковентри” посбони ажойиб тарзда қайтарди!
50. Иккинчи бўлимда ҳам тезкор гол бўлди, буёғига “Арсенал”нинг иштаҳаси янада очилади!
49. ГОЛ! Эдегор ҳисобни йириклаштирди! Бен Уайтнинг узатмасидан сўнг Мартин дарвозага тўпни йўллади, аслида, зарба ўхшамаганди, бироқ “Ковентри” посбонига тегиб тўп дарвоза тўридан жой олди.
47. Мезбонлар бўлимни фаол бошлашди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+2. Биринчи бўлим якунланди.
45+2. Энди зарба навбати Райсга: бироқ тўп бирозгина ноаниқ кетди…
45+1. Эдегорнинг дарвоза томон тепган тўпи рақибга тегиб, майдонни тарк этди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
42. Лум Чаунанинг акробатик услубда берган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди.
38. Калафьорининг жарима майдончаси ташқарсидан йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб қайтди.
33. Уайт жарима майдончаси ичидан ерлатиб зарба берди, бунга эса рақиб ҳимоячиси “блок” қўя билди.
32. Майдон эгалари энди хотиржам ўйнашмоқда. Жамоа тўп назоратини ўзига олган ва уни рақибга бериш ниятлари йўқ.
25. Льюис-Скелли марказда тўпни йўқотганди, сўнг бир неча уринишда тўпни яна қайтариб олди. Мана Топ жамоаларнинг таянч ярим ҳимоячилари қандай ўйнашади!
24. Ҳаааа, дўстлар! Амалдаги чемпион чемпионшипдан қайтган клубни ҳозирча “кўрдим демаяпти”.

23. ГОЛ! Сака ҳисобни иккитага оширди! Райс марказда тўпни олиб қўйиб, уни чапга узатди, бу ерда Цолис марказга қайта узатди, дарвозабондан қайтган тўпни Букайо дарвозага жойлаб қўйди!
21. Темп бироз тушди, “тўпчилар” тўпни назорат қилишмоқда.
16. Ҳисоб очилди учрашувда, буёғига энди “Ковентри” фаолликни янада оширса керак.

15. ГОЛ! Хаверц АПЛнинг жорий мавсумидаги илк голни урди! Чап қанотдан узатилган тўпни Кай дарвоза аниқ йўллади!
9. Деклан Райснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
7. Саканинг жуда яқин масофадан йўллаган зарбасини Рашворт қайтарди!
5. Цолиснинг зарбаси ноаниқ бўлди.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛнинг янги 2026/27 йилги мавсуми 1-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Ковентри Сити" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.



