Фрэнк Лэмпард: "Футболчиларнинг ғалабаларини тортиб олиш қийин — совринлар уларнинг хотирасида ҳам қолади"

9 окт 2026, 00:58
"Ковентри" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард "Манчестер Сити"нинг эҳтимолий совринларидан маҳрум қилиниши ҳақида фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, ҳатто клубдан расман совринлар олиб қўйилган тақдирда ҳам, ўша жамоада ўйнаган футболчилар ўзларини ғолиб сифатида ҳис қилишда давом этади.

"Менда ҳам совринлар бор, аммо улар деворларимда осилиб турмайди. Улар менинг хотирамда сақланади.

Энг кучли рақибларга қарши ўйнаган футболчиларнинг аксарияти ғалаба учун жуда қаттиқ меҳнат қилган. Шунинг учун уларнинг ҳар биридан совринларни тортиб олиш жуда қийин, деб ўйлайман. Чунки бу совринлар чиройли шиша витриналарда ёки бошқа жойда эмас, уларнинг хотирасида бўлиши керак", - деди Лэмпард.

Лэмпард 2014/15 йилги мавсумда "Манчестер Сити" сафида бир мавсум ўтказган, аммо клуб билан ҳеч қандай соврин қўлга киритмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›