

37 ёшли посбон ЖЧ-2026 2-тури доирасидаги Эквадорга қарши учрашувда (0:0) 15 та сейвни амалга оширди.
Opta маълумотига кўра, Кюрасао посбони қўшимча вақтсиз ўтган ўйинлардаги сейвлар сони бўйича (1966 йилдан бери статистика юритилади) жаҳон чемпионати рекордини ўрнатди.
Маълумот учун, 2014 йилги ЖЧда АҚШ дарвозабони Тим Ховард ҳам Белгияга қарши учрашувда 15 та сейв амалга оширган, бироқ дарвозабон ушбу натижага қўшимча вақтдаги зарбалар билан эришган.



