Куртуа Моуринью ҳақида: "У "Реал"га келганида менга ёзганди, мен эса 2 ҳафта жавоб бермагандим — хабарни кўрмаган эканман"

Aslanov Jasurbek
11 ноя 2026, 18:13
"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа жамоанинг бош мураббийи Жозе Моуринью ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, Куртуа ва Моуринью аввалроқ 2014 йилдан 2015 йилга қадар Лондоннинг "Челси" клубида биргаликда фаолият юритишган эди.

"У билан яна кўришиш жуда ёқимли. Унинг қайтиши менда қувонч уйғотди. Жозе "Реал"га келганида менга хабар ёзган эди, лекин мен унга икки ҳафта давомида жавоб бермадим. Ўшанда самолётда эдим ва хабарни дарҳол пайқамаган эканман.

Унинг ўзи ҳам улғайганини, тажриба ортидан хотиржамроқ бўлиб қолганини айтмоқда. "Челси"да у кийим алмаштириш хонасида қаттиққўлроқ эди, лекин характери ўзгармаган. У бутун бўшлиқни ўзи билан тўлдиради — кийим алмаштириш хонасига кирганида, унинг ҳузури дарҳол сезилади. Бизга айнан шундай инсон етишмаётган эди", — деди Куртуа.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›