Куадрадо ва Бернардески "Наполи"га қарши ўйинга тайёр, Игуаиннинг иштироки сўроқ остида
30 ноя 2017 17:43
Янгиликлар
Куадрадо ва Бернардески "Наполи"га қарши ўйинга тайёр, Игуаиннинг иштироки сўроқ остида
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо ва ҳужумчиси Федерико Бернардески А Сериянинг 15-турида "Наполи"га қарши ўйнашга тайёр.
Бу ҳақда матбуот-анжуманида туринликлар устози Массимилиано Аллегри маълум қилди.
"Куадрадо ва Бернардески тайёр бўлишлари керак. Игуаиннинг иштироки сўроқ остида. Ҳаммаси унинг қўли қандай ҳолатда бўлишига боғлиқ.
Эртага бизни яхши тест кутиб турибди, чунки олдинда "Олимпиакос"га қарши Чемипонлар лигаси гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи учрашуви бор. Биз плей-оффга чиқишимиз шарт. Эртанги баҳс муҳим, аммо ҳал қилувчи эмас.
Ҳамма "Наполи"нинг ҳужум чизиғи ҳақида гапирмоқда, аммо улар ҳам яхши ҳимояланишади. Сўнгги уч йил давомида улар катта ўсишга эришишди ва хатто уларнинг ўйинини кўриб роҳат ола бошладим" - дейди Аллегри.
"Наполи" - "Ювентус" учрашуви 1 декабрь куни бўлиб ўтади. Баҳс 00:45да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар