Вальвердега яна бир АПЛ даъвогари пайдо бўлди
30 ноя 2025 13:32
Янгиликлар
Вальвердега яна бир АПЛ даъвогари пайдо бўлди
"Реал"нинг уругвайлик 27 ёшли ярим ҳимоячиси Федерико Валверде жамоани тарк этиши мумкин.
Аввалроқ, жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо футболчидан умид қилмаётгани ва янги клуб излашига қарши эмаслиги маълум бўлганди.
Инсайдерлар маълумотига кўра, Вальверденинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, манкунианликлар футболчи учун 70 млн фунт тўлашга тайёр, аммо мадридликлар уругвайликни 100 млн фунтга баҳоламоқда.
Вальверде "Реал"да 2016 йилдан ўйнамоқда. Хавбек жорий мавсум 19 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар