

Дидье Дешам шогирдлари март ойидаги ўртоқлик учрашувларида Бразилия (2:1) ва Колумбияни (3:1) мағлуб этганидан сўнг, эксперт ўз оптимизми билан ўртоқлашди.
"Менимча, индивидуал маҳорат бобида бизда дунёдаги энг кучли терма жамоа бор. Биз 25-26 нафар энг сара футболчидан иборат таркибни йиға оламиз. Илгари бизга жамоавий ўйин етишмаётган эди, энди эса футболчилар майдонда бир-бирларини тушунишни бошлашди. Уларнинг биргаликда югуриши ва ўйнашини кузатиш ҳақиқий ҳузур бағишлайди", — деди Дюгарри.
Шунингдек, собиқ футболчи рақибларнинг ўйинига ҳам тўхталди: "Агар биз Франция учун хавотирланаётган бўлсак, унда Бразилия ва Колумбия ҳақида нима дейиш мумкин? Очиғини айтсам, уларнинг ўйини шунчаки фалокат бўлди. Мен ўз жамоамизга тобора кўпроқ ишонмоқдаман".
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси бўлажак мундиалнинг асосий фаворитларидан бири ҳисобланади.



