

Аввалроқ "шаҳарликлар" АПЛ молиявий қоидаларини бузиш билан боғлиқ 115 та айбловдан 114 таси бўйича айбдор деб топилган эди. Клуб ушбу қарор устидан апелляция берган.
Financial Times нашри маълумотларига кўра, Американинг Apollo Global Management инвестиция компанияси клуб айбдор деб топилгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганидан сўнг, 2008 йилдан бери "Манчестер Сити"га эгалик қилиб келаётган City Football Group (CFG) холдингига 2 миллиард долларлик кредит беришдан бош тортган. Ўша пайтда музокаралар якуний паллада эди — қарз маблағларидан қўшимча ликвидликни таъминлаш ва мавжуд кредитларни қайта молиялаштириш мақсадида фойдаланиш режалаштирилганди.
Қайд этилишича, ўтган ойда клуб эгаси Мансур ибн Зайд Ал Наҳайён тўғридан-тўғри CFG тузилмасига 100 миллион фунт стерлинг сармоя киритган.



