

Инсайдер Николо Скиранинг X ижтимоий тармоғида хабар беришича, испаниялик мутахассис ушбу мамлакат миллий жамоасини бошқариш бўйича "ақл бовар қилмас даражада манфаатли" таклифни рад этган.
Жорий йилнинг апрель ойидан буён Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи грециялик Йоргос Донис ҳисобланади. Турли йилларда жамоани Роберто Манчини, Франк Райкард ва Карлос Альберто Перейра каби мутахассислар бошқарган.
Аввалроқ АҚШ футбол федерацияси ҳам "Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун ўз лавозимини тарк этган аргентиналик Маурисио Почеттинонинг ўрнига Гвардиолани бош мураббийликка таклиф қилишдан манфаатдор эканлиги хабар қилинган эди.



