"Ғалабани Роналдуга бағишламоқчи эдик". Португалия ҳимоячиси Диаш — Даниядан учралган 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг

15 ноя 2026, 10:45
Португалия терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Рубен Диаш УЕФА Миллатлар лигаси 5-тури доирасида Данияга қарши кечган ўйиндаги (1:4) жамоасининг йирик мағлубиятини шарҳлади.

"Бу биз учун омадсиз кун бўлди. Биз ҳамон биринчи ўринни эгаллаб турибмиз ва бунга эришиш учун кўп куч сарфлашимизга тўғри келди. Аммо бугун рақиб биздан кучлироқ эди. Биз ишлашда давом этишимиз ва янада кучлироқ бўлишимиз керак.

Нималарни тўғрилаш зарур? Тўпга эгалик қилишда керакли мувозанатни топа олмадик ва рақиб ўзини қулай ҳис қилди. Бундан ташқари, голлар учрашувнинг ҳал қилувчи лаҳзаларида урилди. Пенальти бироз кутилмаганда белгиланди. Кейин эса биз ўйинни кучайтира бошлаганимизда ва голга яқин турганимизда улар тўп киритишди… Биз яхшироқ ўйнашимиз керак.

Роналдуми? Бу унинг қандай шахс эканлиги билан солиштирганда кичик бир ишора, холос, аммо биз буни айнан ҳозир қилишни муҳим деб ҳисобладик. У бутун бир авлодга ва бутун мамлакатга таъсир кўрсатди. Биз унга ҳамиша илиқлик, меҳр ва ҳайрат билан муносабатда бўламиз. Роналдунинг йўқлиги сабабли мағлубият янада оғриқлироқ туюляптими? Биз ғалабани Кришга ва барча португалияликларга бағишлашни жуда хоҳлаган эдик. Биз ишлашда давом этамиз ва Уэльсга қарши ўйинда ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", — дейди Диашнинг сўзларини A Bola нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: A Bola

Сўнгги янгиликлар

Барча ›