Коман "Бавария"дан кетмоқчи. Вингерга "Арсенал", "Тоттенхэм" ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда

Alisher Ostonov
12 апр 2025
Кингсли Коман "Бавария"ни тарк этмоқчи.

28 ёшли вингерга "Арсенал", "Тоттенхэм" ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, "Тоттенхем" унинг юқори маоши туфайли кутиш позициясини эгаллаган. Саудия клублари эса Команга жиддий қизиқиш билдирмоқда ва Мюнхенга ташриф буюриб, "Бавария" билан музокаралар ўтказмоқчи.

Коман бу мавсумда Бундеслигада 22 та ўйинда 4 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/Plettigoal