Коке: "Хулиан Альваресни тинч қўйинглар"

Sherzod Nurmatov
10 сен 2026, 14:45
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Коке Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 1-турида Мадрид клубининг "Ливерпул"дан учраган мағлубиятидан сўнг жамоатчиликни ҳужумчи Хулиан Альваресни тинч қўйишга чақирди.

"Хулиан Альваресни тинч қўйинглар. Бундан барчамиз чарчаб бўлдик. Йигитга ўйнашга, футболдан завқ олишга ва ўз ишини қилишга имкон беринглар. Умид қиламанки, сизлар унга эркин нафас олишга қўйиб берасиз ва уни тинч қўясиз", – деди Коке.

Июнь ойининг ўрталарида Альварес Мадрид клубини тарк этиш истаги борлигини билдирганди. ОАВ тарқатган хабарларга кўра, "Барселона" Аргентина терма жамоаси футболчисини харид қилиш учун 130 миллион евро сарфлашга тайёр бўлган, бироқ Мадрид клуби бу таклифни рад этган.

Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 2-турида "Ливерпуль" ЛАСК билан ўйнайди (14 октябрь), "Атлетико" эса "Манчестер Юнайтед" билан куч синашади (13 октябрь).

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Movistar