Соҳил футболи бўйича Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон икки карра чемпион билан билан бир гуруҳда

Sherzod Nurmatov
10 сен 2026, 14:19
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК қароргоҳида соҳил футболи бўйича Осиё Кубоги мусобақасига қуръа ташланди.

Қуръага кўра, 12 та жамоа уч гуруҳга бўлинди.

"A" гуруҳида мезбон Таиланд мусобақанинг уч карра ғолиби Япония, 2006 йилги чемпион Баҳрайн ҳамда Ироқ билан кураш олиб боради.

Рекорд даражадаги бешинчи совринни мақсад қилган Эрон "B" гуруҳидан жой олди ва у ерда Ливан, Вьетнам ҳамда Афғонистон билан тўқнаш келади.

"C" гуруҳида эса Ўзбекистон 2015 йилги чемпион Ўмон, икки карра (2007, 2008) ғолиб Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони ўзаро куч синашади.

5.jpg

Ҳар бир гуруҳнинг ғолиб ва иккинчи ўрин эгалари, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган энг яхши иккита жамоа чорак финалга йўл олади.

Мусобақанинг 12-мавсуми 2026 йилнинг 18–28 ноябрь кунлари Пхангнга провинциясида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф