

"Биз шиддатли суръатда бошладик. Контрпрессинг жуда юқори даражада эди, бўш ҳудудлар чекланганди. Янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, аммо танаффусда йигитларга айтдим: энди энг муҳими — ушбу даражани сақлаб қолиш. Агар келажакда жиддий мақсадлар учун кураша оладиган жамоага айланишни истасак, ушбу кайфиятни сақлаб қолишга мажбурмиз, — ва улар уддалашди. Улар меъёрни ҳам, шиддатни ҳам, қолган ҳамма нарсани ҳам ушлаб қолишди. Якунда ажойиб ўйин чиқди", — дейди Клоппнинг сўзларини УЕФА расмий сайти.
Ушбу ғалаба бундестим учун 59 ёшли мутахассис қўл остидаги биринчи ғалаба бўлди.
Гуруҳ босқичининг навбатдаги турида Германия 4 октябрь куни Греция билан куч синашади, Сербия эса шу куни Нидерландияга қарши ўйин ўтказади.



