

Бу ҳақда Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, "россонерилар" раҳбарияти ёш форвардни кейинчалик 60 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш вариантини ўрганмоқда.
Шу билан бирга, "Қироллик клуби" футболчининг келажаги устидан назоратни бутунлай йўқотишни истамаяпти: эҳтимолий битим шартларига кўра, "Реал" ҳужумчини 80 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиш ниятида.
Хабар қилинишича, музокараларда ўтмишда ҳар икки клуб шарафини муваффақиятли ҳимоя қилган Кака асосий ролни ўйнаши мумкин. Афсонавий бразилиялик Эндрикни асосий таркибда доимий ўйин амалиётига эга бўлиш учун Италия чемпионатига кўчиб ўтишга кўндиришда ёрдам бериш мақсадида мулоқотда шахсан иштирок этишга тайёр.



