

Чемпионлар Лигаси ярим финалида Мюнхен жамоаси Франциянинг ПСЖ жамоасига (4-5, 1-1) ютқазди.
"Эҳтимол, амалдаги чемпион сифатида ПСЖ бироз фаворит деб ҳисобланишга ҳақли. Лекин умуман олганда, бу икки топ-жамоа ўртасидаги қарама-қаршилик тенг ўтиши керак. Улар услуб жиҳатидан мутлақо фарқ қилади, лекин иккаласи ҳам жуда кучли. Финал қизиқарли ўтади.
Биз ва ПСЖнинг ёндашуви ўхшаш. Бошқа топ-жамоаларнинг услублари бошқача. Футболнинг гўзаллиги шунда: турли услублар ғалабага олиб келиши мумкин.
Финални томоша қиламанми? Билмайман, бу менинг қаерда бўлишимга боғлиқ. Ҳозир натижадан хафа ҳолатдаман", – деди Кейн.
ПСЖ ва "Арсенал" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финали 30 май куни Будапештда бўлиб ўтади.



